Спорт | 23:41 / 10.04.2017
11716
2 дақиқада ўқилади

«Реал» ва «Барселона» бир футболчи учун курашмоқда

«Барселона» Мадриднинг «Атлетико» клубига тегишли бўлган, «Алавес»да ижара асосида тўп сураётган ҳимоячи Тео Эрнандес учун курашга қўшилди. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, 19 ёшли француз ҳимоячиси «Реал» билан оғзаки келишувга эришиб бўлган. Мавсум якунида мадридликлар футболчи учун товон пули 24 миллион еврони тўлашга тайёр бўлиб туришибди.

Келишувга кўра, Эрнандес «Реал» билан беш йиллик шартнома имзолаши керак ва бу даврда у 35 миллион евро маош олади: 2017/18 ва 2018/19 йилларда футболчининг йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил қилади, 2019/20 йилги мавсумда – 7, 2020/21 йилги мавсумда – 8 ва 2021/22 йилги мавсумда – 9 миллион евро.

«Барселона» ҳам футбол худди шунга ўхшаш шартнома таклиф қилган, бироқ уларнинг маоши «Реал» таклиф қилган маблағдан бироз кам экани айтилмоқда.

Бундан ташқари Теонинг агенти, «Реал» собиқ бош мураббийи Рафаэля Бенитеснинг ҳам мижози саналган Мануэль Гарсия Килон футболчининг Каталония клубига ўтишини истамоқда. Шунингдек «Атлетико»да ҳам Эрнандеснинг «Реал»га ўтиши яхши қабул қилинмаслиги кутилмоқда.

Агар Тео Эрнандес «Барселона»га ўтадиган бўлса, жамоа бошқа бир футболчиси Жорди Альбани сотувга қўйиши мумкин.

Маълумот учун Тео Эрнандес Испания чемпионатининг ортда қолган 26 учрашувида иштирок этиб, 4 голли узатмага муаллифлик қилган.

Мавзуга оид