Жаҳон | 23:38 / 11.04.2017
6698
2 дақиқада ўқилади

Ливанда 3 минг суриялик қочқинлар лагерини тарк этишга мажбур бўлди

3 мингга яқин суриялик Ливан шарқидаги Бека вилоятида жойлашган қочқинлар лагерини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлигига Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилган

Март охирида Ливан қуролли кучлари хавфсизлик кучлари объектлари яқинида яшовчи қочқинлар ўзлари яшаётган лагерларни бўшатишлари кераклиги ҳақидаги қарорни қабул қилган. Ушбу қарор хавфсизлик чораси сифатида қабул қилинган.

"Лагердаги 10 мингдан 3 мингга яқин киши чиқарилиб юборилишлари ҳақида огоҳлантириш олганларидан кейин ўз бошпаналарини тарк этганлар", деб маълум қилган HRW вакили Бассам Кхавая.

Суриядаги қуролли қарама-қаршилик 2011 йил мартидан бери давом этиб келмоқда. БМТ маълумотларига кўра, тўқнашувлар оқибатида 220 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Сурия билан қўшни бўлган давлатлар зиммасига қочқинларни қабул қилиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ асосий юк тушмоқда. Иордания ҳукумати 1,4 млн сурияликни қабул қилганини айтиб келади. Туркия эса умумий ҳисобда 2,8 млн сурияликни қабул қилган. Сурияликлар, шунингдек, Ливан, Ироқ ва Мисрда ҳам қабул қилинмоқдалар.

Мавзуга оид