Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2026 мезбонлиги учун уч мамлакат қўшма ариза топширгани тасдиқланди
ЖЧ-2026 мезбонлиги учун АҚШ, Канада ва Мексика қўшма ариза топширганини расман эълон қилди. Бу ҳақда Канада футбол иттифоқининг расмий твиттери хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари Конфедерацияси (КОНКАКАФ) президенти Виктор Монтальяни АҚШ, Канада ва Мексика 2026 йилда бўлиб ўтадиган ЖЧни биргаликда ўтказишни режалаштираётганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА Кенгаши 2026 йилдан бошлаб ЖЧда иштирок этувчи терма жамоалар сони 32тадан 48тага оширилишига рухсат берганди. ЖЧ-2026 мезбони 2020 йилнинг майида аниқланади.
Маълумот учун, сўнгги марта Шимолий Америка ҳудудида ЖЧ 1994 йилда, АҚШда ўтказилганди.
Мавзуга оид
12:05 / 26.05.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси илк мундиалда қатнашиш учун АҚШга жўнаб кетди
18:46 / 22.05.2026
Англия ЖЧ-2026 учун «ҳайратланарли» таркибни эълон қилди
18:37 / 22.05.2026
«Биз бу кунларни 34 йил кутдик» – президент миллий жамоа аъзолари билан учрашувда
23:06 / 21.05.2026