Жаҳон | 15:28 / 12.04.2017
12874
2 дақиқада ўқилади

Петербургдаги теракт қурбонлари сони 15 нафарга етди

Санкт-Петербургдаги метрода содир этилган портлаш натижасида жабрланганлардан бири чоршанба кунига ўтар кечаси шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида шаҳар вице-губернатори Анна Митянинанинг сўзларига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди

"Бугун соат 00:35 да Ҳарбий-тиббиёт академиясида оғир жароҳат олганлардан бири ҳаётдан кўз юмди", - деб ёзди у ўзининг Twitter микроблогида. 

Шундай қилиб, теракт натижасида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 15 нафарга етди. Худкушнинг ўзи ҳам шулар жумласидандир.

3 апрель куни кундузи "Сенная площадь" ва  "Технологический институт-2" станциялари ўртасида портлаш рўй берди. "Площадь Восстания" бекатидаги портлашни эса, баратараф қилишнинг уддасидан чиқилди. Портлашда умумий ҳисобда 100 дан зиёд киши жабрланди.

Тергов версиясига кўра, теракт ижрочиси қирғизистонлик Акбаржон Жалилов бўлган. У "Площадь восстания" станциясида "ниқобланган" бомбани қолдириб, шундан сўнг поездда ўзини портлатиб юборган. Жиноий иш бўйича 8 нафар гумондор қўлга олинган, уларнинг орасида бир аёл киши ҳам бор.

Мавзуга оид