Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Сурияга берилган зарбаларни кескин тарзда изоҳлади
Россия президенти Владимир Путин «Мир 24» телеканалига берган интервьюсида АҚШнинг Шайрот аэродромига берган ракета зарбаларини ҳамда кимёвий қуролдан амалга оширилган ҳужум хусусида фикрларини билдирди.
«НАТО бўйича иттифоқчилар қандай қарашди? Барчаси хитой полвончалари (боши ликиллаб қимирловчи ҳайкалчалар) каби нима бўлаётганини таҳлил қилмай, бошларини ликиллатишда давом этишмоқда. Сурия қўшинлари кимёвий қурол қўллаганини исботловчи далил қани? Йўқ. Халқаро ҳуқуқ эса бузилди. Бу аниқ. БМТ ХК рухсатисиз мустақил давлатга зарба берилди», — деган президент.
Бунда, Путиннинг қайд этишича, «халқаро ҳуқуқ ошкора бузилганига қарамай, ҳамма буни маъқуллаяпти, қабул қилишмоқда, бошларини ликиллатиб, қўллаб-қувватлашмоқда».
«2003 йилда ҳам Ироққа қўшинларни олиб кириш учун баҳона ўйлаб топилди. Мамлакат вайрон бўлди, аниқроғи, айнан шундан кейин турли террорчи ташкилотлар кўпая бошлади. ИШИД пайдо бўлди. Ҳамма буни билади, англаб турибди, аммо яна ўша қилмишларини такрорлаяпти», — деб хулоса қилган Путин.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026