Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа жанговар навбатчилигини такомиллаштириш таклиф қилинди
Фото: РИА "Новости"
МДҲ мамлакатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича жанговар навбатчилик жараёнини такомиллаштириш таклифи илгари сурилмоқда. Ҳамдўстлик Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштириш қўмитаси шундай фикрни илгари сурмоқда. Бу ҳақда Россия Бош штаби бошлиғи, РФ Ҳаво-космик кучлари бош қўмондони ўринбосари генерал-лейтенант Павел Кураченко журналистларга маълум қилди.
"Биз МДҲнинг ҲҲМ бирлашган тизимлари кучлари ва воситаларининг жанговар навбатчиликни олиб боришда ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқдик", - деган Кураченко.
Генералнинг аниқлик киритишича, МДҲ ҲҲМ бирлашган тизимларининг 2016 йил октябрида ўтказилган қўшма машғулотларидан сўнг, шундай таклифлар ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган кучлари машғулотларида Ўзбекистон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон вакиллари қатнашган эди.
Мавзуга оид
08:30 / 20.01.2026
Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади
19:50 / 26.12.2025
МДҲ мамлакатлари ўзаро ҳисоб-китобларда деярли тўлиқ миллий валюталарга ўтди
17:48 / 22.12.2025
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
09:45 / 17.10.2025