Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия КҚТТ терговчиларини Шайрот авиабазасига киритишга тайёр
Сурия ҳукумати Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) экспертларини Шайрот авиабазасига киритишга тайёр. Ташкилот мутахассислари, ғарб мамлакатлари таъкидлаётганидек, Хон-Шайхунга уюштирилган ҳужумда қўлланилган зарин моддаси ушбу авиабазада сақлангани ёки йўқлигига ойдинлик киритишлари мумкин бўлади. Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаъфарий Хавфсизлик кенгаши йиғилишида шу ҳақда маълум қилди.
Унинг айтишича, Дамашқ маъмурияти КҚТТ бош директори Аҳмад Узумжига мактуб йўллаб, "нима юз берганини аниқлаш мақсадида Хон-Шайхун ва Шайрот авиабазасига холис ва тажрибали миссиясини юбориш"ни сўраган. "Сурия Шайрот авиабазасида зарин сақланганига ойдинлик киритишлари учун миссиянинг у ерга киришини таъминлашга тайёрлигини таъкидлайди", - деган дипломат.
Унинг сўзларига кўра, экспертларнинг Хон-Шайхундаги воқеа жойига боришлари учун "Жабҳат ан Нусра" ва ушбу ҳудудда фаолият юритувчи бошқа террорчи гуруҳлар ҳамда "уларни қўллаб-қувватлаётган мамлакатлар"нинг хавфсизлик бўйича ваъдаси талаб этилади.
Жаъфарийнинг сўзларига кўра, Сурия ҳукумати ушбу шаҳарда нима бўлганини аниқлашдан манфаатдордир.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026