10:16 / 14.04.2017
52761

Дунёдаги энг хавфсиз мамлакат аниқланди

Фото: AFP

Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) мутахассислари дунёдаги энг хавфсиз давлатлар рейтингини тақдим этишди.

136 давлатдан иборат рўйхатда Финляндия етакчилик қилмоқда, у ўтган йили ҳам биринчи ўринни эгаллаганди. Иккинчи ўрин Бирлашган Араб Амирликларига берилган бўлса, кучли учликка Исландия якун ясади.

Рейтингнинг илк ўнлигига шунингдек Уммон, Ҳонгконг, Сингапур, Норвегия, Швейцария, Руанда ва Қатар ҳам киритилди. 

Қардош халқлар орасида Озарбойжон - 35, Тожикистон - 49, Қозоғистон - 58, Қирғизистон - 98-ўринларни эгаллашган. 

Бундан ташқари, Россия Федерацияси рейтингнинг 109-ўрнида қайд этилган бўлса, Украина - 127-поғонада. Сўнгги вақтларда кўплаб зиддиятлар кузатилаётган Туркия дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатининг 116-ўрнида. 

Таъкидлаш жоизки, рейтингда Ўзбекистон ва Туркманистон номлари қайд этилмаган. 

Рўйхат давлат ҳудудидаги қуролли можаролар, жиноятчилик даражаси ва террорчилик таҳдиди каби омиллар асосида тузилган.

13 апрель, пайшанба куни ЖИФ Колумбияни дунёнинг энг хавфли мамлакати дея эътироф этди. Кейинги ўринларда - Яман ва Сальвадор. Шунингдек Украина ҳам бу рўйхатга киритилган.

Top