21:13 / 14.04.2017
22713

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ўсиш суръати 100 фоизлик натижани ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январда бўлиб ўтган «Бош вазир ўринбосарлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар раҳбарларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришдаги камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2017 йилги иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари”га бағишлаб ўтказилган 1-Мажлис Баёнида белгиланган вазифаларидан келиб чиқиб, озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга қаратилган асосий вазифалар белгилаб олинди.  

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 2017 йил I чоракдаги прогноз кўрсаткичлари бажарилиши:     

- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 трлн. 300 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръатлари ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 105,4 фоизга тенг бўлди.   

Асосий турдаги саноат маҳсулотлари натурал кўринишда:
• шакар ўсиш суръати 104,1 фоиз; 
• қандолат маҳсулотлари -  ўсиш суръати 135,4 фоиз;
• гўшт ва гўшт маҳсулотлари - ўсиш суръати 108,2 фоиз;
• колбаса маҳсулотлари -  ўсиш суръати 106,6 фоиз; 
• сут ва сут маҳсулотлари -  ўсиш суръати 108,3 фоиз;
• сарёғ -   ўсиш суръати 104,5 фоиз; 
• пишлоқ ва бринзалар - ўсиш суръати 104,8 фоиз;
• мева-сабзавот консервалари - ўсиш суръати 101,3 фоизни ташкил этди.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК корхоналари бўйича 2017 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, саноат кооперацияси асосида бутловчи қисм ва материалларни 18 лойиҳа асосида амалга ошириш ва 49,7 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

2017 йил январь-март ойларида маҳсулот ишлаб чиқариш прогноз ҳажми  12 млрд. 344 млн.сўм бўлган ҳолатда, ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 12 млрд. 468 млн.сўмни ёки прогноз даври ҳажмига нисбатан 101,0 фоизни ташкил этди.

Top