23:48 / 15.04.2017
7559

Ҳалаб яқинидаги теракт қурбонлари сони 70 нафарга етди

Фото: RIA

Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинидаги терактда ҳалок бўлганлар сони 70 кишигача ошди. Бу ҳақда 15 апрелда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди. 

Террорчи-худкуш Рашидин туманидаги АЁҚШ ёнида автомобилни портлатган. Портлаш жойи яқинида Идлиб вилоятидаги Фуа ва Кафрая аҳоли пунктларидан эвакуация қилинган одамларни олиб кетаётган автобуслар турган. Аввал 20 киши ҳалок бўлгани, 50 киши яралангани маълум қилинганди. 

Автобуслар колоннаси Рашидинда Жибриндаги қочқинларни вақтинчалик жойлаштириш марказига кетаверишда тўхтаган эди. Транспортнинг бир қисми портлашдан кейин жангарилар назоратидаги ҳудудларда қолмоқда.

Ал-Фуа ва Кафрая аҳолосини эвакуация қилиш ҳукумат армияси ва қуролланган мухолифат ўртасидаги ярашув келишувига мувофиқ бажарилмоқда. Бунга параллел равишда "Жибҳат ан Нусра" жангарилари Дамашқ яқинидаги Забаданий ва Мадая тоғли курортларидан олиб чиқиб кетилмоқда.

Top