16:38 / 17.04.2017
10659

«Челси» футболчиси антиқа сабаб билан жароҳат олди

«Челси» дарвозабони Тибо Куртуанинг қандай сабаб билан жароҳат олгани маълум бўлди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра, бельгиялик дарвозабон МБА (Миллий баскетбол ассоциацияси) реклама роликида суратга тушаётган вақтида тўпиғидан жароҳат олган. Тасвирларга кўра, Куртуа «Челси» машғулотлар майдонида футболчилар билан бирга баскетбол ўйнаётган вақтида ноқулай йиқилган ва тўпиғини шикастлаб олган.

Жароҳат натижасида Куртуа Англия премьер-лигасининг «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувини (0:2) ўтказиб юборди. Катта эҳтимол билан у «Тоттенҳэм»га қарши Англия кубоги ярим финал учрашувини ҳам ўтказиб юборади.

Top