Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Жанубий Корея ядровий реакторлари ракета зарбаларига дош бера олмайди
Жанубий Кореядаги энергетик ядровий реакторларнинг ташқи қобиғи ракета зарбаси ёки бошқа ташқи ҳарбий ҳужумга дош беришга мўлжалланмаган. Бу ҳақда Жанубий Корея парламенти депутати Ким Чонхунга тақдим қилинган маърузага иқтибос келтирган ҳолда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маъруза мамлакатда энергия таъминотининг 40 фоизини таъминловчи катта атом ва гидроэлектростанцияларни бошқарадиган Korea Hydro & Nuclear Power Co. (KHNP) компанияси томонидан тақдим қилинган.
Гермоқобиқ ўзига хос конструкциядаги катта ўлчамдаги иншоот бўлиб, унинг ичида реактор қурилмасининг асосий ускунаси жойлашган. Бу қобиқ авария вазиятида радиоактив моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалишидаги охирги тўсиқ ҳисобланади.
"Бу қобиқлар бошидан тўфон, зилзила ва бошқа табиий офатлар вақтида дош беришга мўлжаллаб яратилган", деб айтди депутат маърузага изоҳ бериб. Унинг айтишича, қобиқ портлашнинг тўлқин зарбаси ёки бўлакларига ички томондан дош бера олиши мумкин, ташқаридан эса дош беролмайди.
Чонхуннинг таъкидлашича, Жанубий Корея ҳарбий ва террорчилик ҳужумларига тааллуқли хавфсизлик чораларини тараққий қилишда АҚШдан бир неча йил орқада қолмоқда. Мамлакат ташқи таҳдидлардан ҳимояланиш усулларини фақат ўтган йилнинг охиридан баҳолашни бошлади.
"Мамлакат аввалги йилларда фаол ҳаракатларни амалга оширмагани – айниқса Шимолий Корея томондан кўпаяётган ракета таҳдидлари ортида катта йўқотишдир", деб айтди депутат. У келгусида реакторлар ҳимоясини кучайтириш лозимлигини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
15:50 / 24.05.2026
Россия Украинага «Орешник» билан зарба берди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026