Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Арсенал» «Мидлсбро»дан устун келиб, олтинчи ўринга қайтди
«Арсенал» клуби Англия чемпионатининг 33-тури доирасида «Мидлсбро» билан кечган ўйинда ғалаба қозонди. Баҳс Мидлсбродаги «Риверсайд» стадионида бўлиб ўтди ҳамда 1:2 ҳисобида якунланди.
Биринчи бўлим охирларида Алексис Санчес стандарт вазиятдан аниқ фойдаланиб, «канонирларни» ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошларида Альваро Негредо ҳисобни тенглаштирди, бироқ 71-дақиқада Месут Ўзил Лондон жамоасининг иккинчи тўпини киритди ҳамда ўз клубига ғалаба келтирди.
«Арсенал» 57 очко жамғарди ва АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринга кўтарилиб олди. «Мидлсбро» (24) 19-поғонада.
Мидлсбро – Арсенал 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 42 Санчес, 1:1 – 50 Негредо, 1:2 – 71 Ўзил.
Мидлсбро – Гьюзан, Барраган, Айяла, Гибсон, Фабио (Френд, 17), Клейтон, де Рон (Жестед, 79), Лидбиттер, Даунинг, Негредо, Рамирес (Траоре, 68).
Арсенал – Чех, Габриэл, Косьельни, Ҳолдинг, Окслейд-Чемберлен, Рэмзи, Чака, Монреаль, Ўзил (Беллерин, 90), Санчес (Коклен, 90), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Окслейд-Чемберлен (4), Лидбиттер (7), Габриэл (43), Жестед (82).
Мавзуга оид
11:38 / 31.12.2025
«Арсенал» таъқибчисига 4 та гол урди, «МЮ» аутсайдерни енголмади
11:59 / 28.12.2025
АПЛда пойга қизимоқда. Кун ўйинлари
11:04 / 21.12.2025
Мбаппе Роналдунинг рекордини такрорлади, Ҳоланд янгилади. Кун ўйинлари
14:34 / 14.12.2025