Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АТП Эрдўғанга ўз сафига қайтишни таклиф қилади
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мухолифатни референдум натижаларини тан олишга чақирди. Шу билан бирга у референдумнинг расмий натижалари эълон қилинганидан кейин Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) президент Эрдўғанни ўз сафига таклиф қилишини таъкидлади. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди.
Йилдирим ўз партиясининг парламент гуруҳи мажлисида иштирок этар экан, Туркия бундан буён фақат олдинга қадам ташлашини маълум қилди. У мухолифатни халқ хоҳишини ҳурмат қилишга чақирди. У турк халқи референдумда ўз танловини амалга ошириб бўлгани ва дебатлар тугаганини қайд этди.
"АТП расмий натижалар эълон қилинганидан кейин ўз асосчиси (Ражаб Тоййиб Эрдўған)ни партияга қайтишга таклиф қилади", - деди Йилдирим.
Якшанба кунги референдум Эрдўған президентлик бошқаруви тарафдорларининг 51,41 фоизлик ғалабасига олиб келди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026