Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда вертолёт қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Туркиянинг Тунжели вилоятида полиция вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида унинг бортидаги барча 12 киши ҳалок бўлди.
"Ҳалокат оқибатида 7 полициячи, бир судья, бир ҳарбий ва экипажнинг 3 аъзоси ҳалок бўлди", деб айтилган вилоят маъмурияти берган хабарда.
Аввалроқ вилоят губернатори маъмурияти Пюлюмюр туманида Sikorsky туридаги полиция вертолёти ҳавога кўтарилгандан кейин 10 дақиқа ўтиб фалокатга учраганини маълум қилганди. Фалокат соат 11.40да юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, фалокатга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
Вертолёт 2500 метр баландликдаги, бориш қийин бўлган тоғли ҳудудга қулаган ва қутқарувчилар у ерга фожиа юз бергандан 6 соат ўтибгина етиб боришган. Қутқарув операциясида 3 та самолёт, 2 та вертолёт, 43 қутқарувчи ва 7 альпинист иштирок этган.

Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026