Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Киевга 1 млрд евро ажратишга тайёр
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) жорий йилда Украинага иқтисодий ривожланиш эҳтиёжларига 0,5 млрд евродан 1 млрд еврогача маблағ ажратишга тайёр. Бу ҳақда ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти маълум қилди.
"1 млрд евро инвестиция ажратилиши учун 2-3 та катта лойиҳа ишга туширилиши керак. Бироқ бу лойиҳаларнинг барчаси йил охиригача бошланишига ишончим комил эмас. Аммо имкониятлар бор", деб айтган Чакрабарти.
Мутахассис пуллар сармоя қилинадиган асосий йўналишлар орасида энергетика ва энергия самарадорлик, агробизнес ва банк-молия секторини айтиб ўтди.
Чакрабартининг айтишича, ЕТТБ ўтган йил Украинага 0,5 млрд евро, 2014-2015 йилларда эса 2,2 млрд евро ажратган.
Мавзуга оид
09:28
Зеленский: Украина сулҳни қўллаб-қувватлайди
18:37 / 09.04.2026
2,4 млрд долларлик активларга эга Миллий инвестиция жамғармаси IPO ўтказишини эълон қилди
21:34 / 08.04.2026
Тошкент вилоятида 400 гектар майдонда халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчаси барпо этилади
12:53 / 07.04.2026