Спорт | 20:39 / 20.04.2017
9159
4 дақиқада ўқилади

9 йилдан сўнг евротахтга қайтмоқчи бўлаётган «МЮ». Европа Лигаси учрашувлари ҳақида

21 апрель куни Европа лигасининг 1/4 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади. Ҳали ҳеч қандай масалага ойдинлик киритилмаган жуфтликларнинг ҳар бирида қарама-қаршилик жиддий кечиши кутилмоқда. Tribuna.Uz куннинг энг муҳим тўрт футбол учрашуви ҳақида батафсил тўхталиб ўтади.

«Манчестер Юнайтед» - «Андерлехт» (20 апрель, 23:59, UzReport, Матч ТВ)

Иккала жамоа ўртасидаги биринчи учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Жавоб учрашувини испаниялик Альберто Ундиано Мальенко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Қизиқарли фактлар
— «Манчестер Юнайтед» 9 йиллик танаффусдан сўнг илк марта еврокубоклар бош совринини қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқда;
— «МЮ» еврокубокларда ўз уйида ўтказган сўнгги бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган;
— «Андерлехт» «Манчестер Юнайтед»га қарши меҳмонда ўтказган сўнгги уч учрашувда 18та гол ўтказиб юборган;
— Златан Ибраҳимович «ПСЖ» футболчиси сифатида «Андерлехт» дарвозасига бир учрашувда тўртта гол урган.
— «Манчестер Юнайтед»нинг еврокубоклар тарихидаги илк рақиби ҳам айнан «Андерлехт» (2:0)саналади;
— «Манчестер Юнайтед»нинг еврокубоклардаги энг йирик ғалабаси (10:0) ҳам «Андерлехт»га қарши учрашувда қайд этилган.

«Бешиктош» - «Лион» (20 апрель, 23:59, Матч! Футбол 1)

Иккала жамоа ўртасидаги биринчи учрашув туркиялик мухлисларнинг тартибсизлиги туфайли белгиланганидан 45 дақиқа кеч бошланган. «Лион» бир дақиқа ичида 2та тўп киритиб, иродали ғалабани (2:1) қўлга киритган. Учрашувни Милорад Мажич бошчилигидаги сербиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Қизиқарли фактлар
— «Бешиктош» еврокубокларда янги стадионида ўтказган учрашувларда ёки ғалаба қозонган, ёки дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган (5ўйин, 2ғалаба, 3дуранг);
— «Лион» еврокубокларда меҳмонда ўтказган сўнгги тўрт ўйиннинг фақат биттасида мағлубиятга учраган (2Ғ, 1Д, 1М);
— «Бешиктош» Европа лигасида иштирок этаётган ягона мамлакат чемпиони саналади.

«Генк» - «Сельта» (23:59, Матч! Футбол 2)

Икки жамоа ўртасидаги Вигода кечган учрашувда 3:2 ҳисобида «Сельта» ғалаба қозонган. Бельгиядаги жавоб учрашувини Уильям Коллум бошчилигидаги шотландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Қизиқарли фактлар
— Иккала жамоа ҳам ўз тарихида биринчи марта еврокубокларнинг ярим финалида иштирок этиш имкониятга эга бўлиб турибди;
— «Генк» ўз уйида ўтказган сўнгги 8 учрашувдан буён мағлубиятга учрмаяпти (7Ғ, 1Д);
— «Сельта» еврокубокларда, меҳмонда ўтказган сўнгги уч учрашувда ғалаба қозонган. Қизиқ томони уччала учрашув ҳам бир хилда 2:0 ҳисобида виголиклар фойдасига ҳал бўлган.

«Шальке» - «Аякс» (23:59, Матч! Футбол 3)

Тўртта жуфтлик ичида энг катта устунлик айнан Нидерландиядаги учрашувда юзага келган. Дэви Клаассеннинг дубли эвазига «Аякс» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувни Овидиу Ҳацеган бошчилигидаги руминиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Қизиқарли фактлар
— «Шальке» Нидерландия клублари қарши ўз уйида кечган учта учрашувда 3 тўп фарқи билан ғалаба қозонди.
— «Шальке» еврокубокларнинг жорий мавсумида ўз уйида бирорта учрашувда мағлубиятга учрамаган (3Ғ, 2Д);
«Аякс» Европа Лигаси 2016/2017 йилги мавсумда меҳмондаги учрашувларда бир ғалаба, 3 дуранг ва бир мағлубият қайд этган.

Мавзуга оид