01:53 / 20.04.2017
10180

"Монако" "Боруссия"ни енгиб, ярим финалга чиқди

Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган сўнгги учрашув ҳам якунланди. Унда «Монако» ўз уйида «Боруссия»ни қабул қилди.

Учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ Килиан Мбаппе жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди. 17-дақиқада Фалькао ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Марко Ройс ҳисобдаги фарқни қисқартирганди, бироқ Валер Жермен майдонга тушганидан 22 сония ўтиб учинчи голни киритди ва жамоасини ярим финалга чиқишида сўнгги нуқтани қўйди.

Натижада барча ярим финал иштирокчилари аниқ бўлди. Ярим финалда энди «Реал», «Атлетико», «Ювентус» ва «Монако» жамоалари курашни давом эттиришади.

ЕЧЛ, 1/4 финал
Жавоб учрашуви

Монако Монако – Боруссия Д Германия 3:1 (2:0)
Голлар:
Мбаппе (3), Фалькао (17), Дермен (81) – Ройс (48).
Монако: Субашич, Глик, Менди, Туре, Жемерсон, Моутинью, Бакайоко, Лемар, Бернарду Силва (Раджи, 90), Мбаппе (Жермен, 81), Фалькао (Дирар, 68).
Боруссия Д: Бюрки, Гинтер, Папастатопулос, Дурм (Дембеле, 27), Геррейру (Пулишич, 72), Кагава, Шахин (Шмельцер, 46), Ройс, Вайгль, Пишчек, Обамеянг.
Дастлабки учрашув: 3:2

Top