Жаҳон | 20:27 / 21.04.2017
17277
2 дақиқада ўқилади

Акбаржон Жалилов Россия фуқаролигидан маҳрум этилди

Россия Ички ишлар вазирлиги Санкт-Петербург метросидаги теракт ижрочилигида гумон қилинаётган келиб чиқишига кўра қирғизистонлик Акбаржон Жалиловни фуқароликдан маҳрум этди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия ИИВнинг расмий вакили Ирина Волкка асослани хабар берган.

Ирина Волкнинг маълум қилишича, Санкт-Петербург Смольнинск туман суди Акбаржон Жалиловнинг отаси Россия фуқаролигига кириш пайтида ёлғон маълумотлар тақдим этганини аниқлаган.

Шундай қилиб, Акрам Жалиловга фуқаролик тақдим этилиши тўғрисидаги қарорнинг бекор қилиниши автоматик тарзда унинг ўғли Акбаржонни ҳам фуқароликдан маҳрум қилишга асос бўлган.

3 апрель куни Петербург метросида «Сенная площадь» ва «Технологический институт» бекатлари ўртасида портлаш рўй берди. Вагонда 300–500 г тротилли эквивалентдаги портловчи қурилма ҳаракатга келган. Портлаш қурбонлари сони 16 нафарни ташкил қилган.

Бу иш бўйича олиб борилган текширув ишлари давомида 10 киши ҳибсга олинган. Асли қирғизистонлик бўлган Аброр Азимов ва унинг акаси Акрам Азимов ушбу теракт ташкилотчилари сифатида айбланмоқда.

ФСБ маълумотига кўра, Акрам Азимов Туркиядаги террорчи гуруҳ юборган пулларни теракт ташкиллаштириш учун етказиб берган. Унинг ўзи террорчилик фаолияти билан шуғулланганини инкор этмоқда.

Мавзуга оид