Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳмадинажодга Эрон президенти лавозими учун курашишга рухсат берилмади
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодга яна президентлик курсиси учун курашишга рухсат берилмади. Эронда сайловларни ўтказиш бўйича штаб Эрон президенти лавозими учун курашадиган номзодлар рўйхатини чоп этди. Бу рўйхат 6 кишидан иборат, бироқ унга Аҳмадинажоднинг номзоди киритилмади.
Навбатдаги президентлик сайловларида Мустафо Ага Мирсалим, Исҳоқ Жаҳонгирий, Ҳасан Руҳоний, Иброҳим Раисий, Муҳаммад Бағир Ғолиб ва Мустафо Ҳошими Тоба иштирок этадиган бўлдилар.
Номзодларни таркибига олий шиа диний бошқармаси вакиллари ва ислом ҳуқуқшунослари кирувчи Эроннинг кузатув кенгаши кўриб чиқди ва тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадинажод 2005-2013 йиллар давомида Эрон президенти бўлган. У консерватив ва аксиламериканча сиёсат юргазган, Россия ва араб давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаган.
Аввалроқ Эроннинг олий диний раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Аҳмадинажодга жорий сайловларда иштирок этмасликни тавсия қилганди.
Эрон тарихидаги 12-сондаги президентлик сайловлари 19 май куни бўлиб ўтади.
Эрон конституцияси кўра, кетма-кет уч муддат президент лавозимини эгаллаш тақиқланган.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026