Ўзбекистон | 18:27 / 21.04.2017
7937
3 дақиқада ўқилади

Дунёнинг 29 мамлакати билан “Йўл хариталари” лойиҳалари ишлаб чиқилди

2017 йилнинг I чорагида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш йўналишидаги ҳудудий дастурлар доирасида 2 633 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб 17 599 та янги иш ўрни ташкил этилди. 

Тижорат банклари томонидан фуқароларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва гўшт етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш, аёлларнинг тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2,5 трлн.сўм кредитлар ажратилди.

1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, пенсионер, ногирон, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа ночор қатламларидан 6 955 нафари санаторийларда бепул соғломлаштирилди.

343 номдаги дори воситалари, 44 номдаги тиббий буюмлар чекланган нархларда сотувга чиқарилиши белгиланди. 167 турдаги дори воситалари 22 та улгуржи компаниялар томонидан арзонлаштирилган нархларда республикага етказиб берилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида тижорат банклари томонидан 79,2 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўналиши:

«2017 йилда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар дастури» қабул қилинди;

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида радиация хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича Давлат дастури” қабул қилинди;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти Стратегиясининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.  

Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан 2017 йилдаги сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантиришга доир “Йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Дунёнинг 29 мамлакати билан 2017 йилдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлигини тубдан ривожланиши ва кенгайишини таъминлашга доир “Йўл хариталари”нинг лойиҳалари ишлаб чиқилди.

“Ўзбекистон Республикаси дипломатик хизмати тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Консуллик Устави ва “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги қонун лойиҳалари Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилиб, умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Мавзуга оид