Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент раҳбари Brexit’нинг бекор қилиниши имконияти борлигини айтди
Европарламент президенти Антонио Таянининг айтишича, агар Буюк Британиядаги муддатдан аввалги парламент сайловларида британияликлар янги ҳукуматни сайласалар, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши жараёнини бекор қилиш мумкин.
"Агар Буюк Британия сайловлардан кейин жараённи бекор қилишни истаса, бу жараён осонгина ўтади. Агар Буюк Британия қолишни истаса, бу бизга фойда бўларди. Мен бундан хурсанд бўлардим", деб айтди Таяни Guardian нашрига берган интервьюсида.
19 апрелда Буюк Британия парламенти бош вазир Тереза Мэйнинг 8 июнда муддатдан аввалги умумий сайловлар ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади. Аввал 2020 йилгача сайловлар бўлмаслигини айтган Мэй ўз фикрини ўзгартирганини Brexit бўйича музокаралар олдидан мамлакатни жипслаштириш зарурати билан тушунтирган.
Британияликларнинг Европа Иттифоқидан чиқиш қарори 2016 йил 23 июндаги референдумда қабул қилинган. Бирлашган Қироллик 29 март куни Brexit жараёнини расман бошлади.
Мавзуга оид
21:16 / 27.04.2026
Украина ЕИ аъзоси бўлиш учун ўз ҳудудларидан воз кечишига тўғри келади – Мерц
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
12:16 / 24.04.2026
Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг иккита корхонасига санкция киритди
18:39 / 23.04.2026