Жамият | 18:22 / 21.04.2017
14505
1 дақиқада ўқилади

Юнусободдаги боғчада болалар ризқини ўғирлаётган аёл ушланди

Иллюстратив фото

2017 йил 14 апрель куни Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасасида ишловчи А. исмли шахс жами 900 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини яширин равишда олиб чиқиб кетаётган вақтда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланиб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 1-қисми, яъни оз миқдорда талон-тарож қилиш аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди. 

Аёлнинг сўзларига кўра, у 46 килограмм товуқ, 46-48 кг макарон, 10 кг шакар ва 10 кг қанд олиб чиқиб кетаёганида шаҳар милицияси ходимлари томонидан ушланган. Айбланувчининг айтишича, у ҳали боғча тарбияланувчиларининг ризқини қийиб олиб чиқаётган маҳсулотларини қанчага сотишни ўйлаб ҳам кўрмаган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид