Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Иссиқкўлга самолётда бориш мумкин бўлади
Ўзбекистондан Иссиқкўлга самолётда бориш мумкин бўлади. Бундай имконият айни дамда Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация ҳукуматлари ўртасида ишлаб чиқилмоқда, деб хабар бермоқда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Ахборот хизмати Кун.uz'га.
Таъкидланишича, айни вақтда туристик мавсумга атаб парвозлар географиясини кенгайтириш бўйича иш олиб борилмоқда. Шу тариқа, Иссиқкўлдаги кўлга кўпроқ ҳордиқ чиқарувчиларни жалб этиш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда Олмаота-Томчи йўналиши бўйича ҳар йили қозоқ авиакомпаниялари чартер рейсларини амалга оширмоқда. Бундан ташқари, Қирғизистон ва Россия транспорт вазирликлари делегациялари учрашувларида томонлар Новосибирск-Томчи йўналишини очиш бўйича келишиб олишди.
Хабарга кўра, Қирғизистон Республикаси фуқаролик авиацияси Агентлиги вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасбларига Тошкент-Томчи йўналиши бўйича парвозларни ташкил этишни таклиф қилишмоқда. Май ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон авиация ҳукуматларининг икки томонлама маслаҳатлашувларини ўтказиш мўлжалланган. Фуқаролик авиацияси Агентлиги Ўзбекистон ҳудудидаги нуқталардан “Иссиқкўл” аэропортига ўзбек авиакомпаниялари томонидан парвозлар бажарилишини таклиф қилган.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026