Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГФР Туркиянинг ЕИга аъзо бўлишига доир музокаралар тўхтатилишига қарши чиқди
Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл Туркиянинг ЕИга аъзо бўлишига доир музокараларни тўхтатиш борасида "бевақт қарорлар" қабул қилишга қарши чиқди. Туркияда президентлик бошқарувини жорий қилиш бўйича референдум ўтказилганидан сўнг, ЕИда шундай фикрлар билдирила бошланган эди.
"Туркиядаги тарихий овоз беришдан сўнг мулоқот ипларини қийинчилик билан яна жамлашимиз ва улаб чиқишимиз керак", - деган Габриэл Rheinische Post газетасига берган интервьюсида.
"Бироқ, алалоқибат, Туркиянинг ўзи ЕИдан янада узоқлашишни хоҳлайдими-йўқми ҳал қилиши керак, - деб қайд этган Габриэл. – Нима бўлганда ҳам биз Туркияда сўнгги ойларда бўлаётган воқеалар хусусида қарашларимизни яширмаймиз".
"Депутатлар, мухолифат вакиллари, журналистларнинг ҳибсга олиниши – буларнинг барчаси демократик меъёрларга тўғри келмайди", - деган ГФР ТИВ раҳбари.
Аввалроқ, Die Welt газетаси, ЕИ Туркиянинг ҳамжамиятга аъзо бўлиши тўғрисидаги музокараларни вақтинча тўхтатиш масаласини муҳокама қилмоқчи экани ҳақида ёзган эди.
Мавзуга оид
09:26 / 07.05.2026
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:38 / 06.05.2026