Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабаровскда ФСБ қабулхонасига уюштирилган ҳужум қурбони ўзбекистонлик бўлган
21 апрель куни Россиянинг Хабаровск шаҳридаги Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) қабулхонасида номаълум шахс ходимлар ва ташриф буюрганларни ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлган шахс ўзбекистонлик бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
«Ҳалок бўлган ўзбекистонлик эди. Унинг жасади бугун ватанига жўнатилади. У бўйдоқ бўлган, Хабаровскда унинг оиласи бўлмаган», — деган Қирғизистоннинг Хабаровскдаги консули. Ўзбекистоннинг Хабаровскда консулхонаси йўқ.
21 апрель куни Россиянинг Хабаровск шаҳридаги Федерал хавфсизлик хизмати қабулхонасида номаълум шахс ходимлар ва ташриф буюрганларни ўққа тутиши оқибатида уч киши: идора ходими, ташрифчи ва босқинчининг ўзи ҳалок бўлди.
Жароҳатланган шахс Қирғизистон фуқароси эди.
ИШИД Хабаровскда содир этилган жиноят бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
09:47 / 09.03.2026
Хабаровскдаги 75 нафар ўзбекистонлик маҳбус билан суҳбат ўтказилди
19:45 / 05.01.2026
“Вазият яхшиланишига ишониш – фантастика”: фаоллар Хабаровскда ўлган мигрант воқеаси ҳақида
23:08 / 03.01.2026
Россияда мигрантлар яна калтакланди. Бир ўзбекистонлик вафот этди
10:57 / 03.01.2026