Шов-шувга айланган пуллар Тошкентдан эмас, Эквадордан топилган

Қабристондан топилган пуллар Тошкентдан ҳам эмас, Нигериядан ҳам эмас, балки Эквадордан топилгани маълум бўлди. Катта қийматдаги пуллар айнан Эквадордан топилгани ҳақида The Republican News нашри хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу суратлар анчайин шов-шувга сабаб бўлганди. Кўплаб фойдаланувчилар бу пуллар Ўзбекистонда, гараж ичидан топилганини таъкидлашган эди. Бироқ барча шов-шувлар ва тасдиқлар “сохта” хабарлигича қолди.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда ана шу миш-мишларга ойдинлик киритилган, бошқарма бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев мазкур сурат фотомонтаж эканлиги, Тошкентда бундай ҳолат аниқланмаганлигини маълум қилганди.
Бу пуллар нафақат Ўзбекистон, балки Нигерияда ҳам “машҳур” бўлиб кетди. Сабаби, Нигериянинг Иқтисодий ва молиявий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимларининг расмини фотошоп ёрдамида кесиб олиб, пуллар топилган қабристон суратини жойлаган. Натижада, интернет бўйлаб "12 миллион доллар Нигериядан топилди", деган хабарлар оммалашиб кетганди.
Аслида эса бу пуллар Эквадор полициясининг халқаро гиёҳванд моддалар олди-сотдисини бартараф этиш бўйича амалга оширган махсус операцияси натижасида топилган. Бу ҳақида Эквадор полицияси ўзининг расмий твиттер саҳифасида ҳам хабар берган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистонда сарой биноси остидан яширин кутубхона топилди
Жаҳон | 22:12
-
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:10
-
Янги Ўзбекистон кўчасини ободонлаштиришга 81,5 млрд сўм ажратилади
Ўзбекистон | 22:02
-
5 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:58
Мавзуга оид

13:35 / 14.04.2025
Эквадорнинг амалдаги президенти сайловларда ғалаба қозонди

21:10 / 29.03.2025
АҚШ қўшинлари жиноий тўдалар туфайли Эквадорга киритилиши мумкин

16:00 / 20.02.2025
АҚШ Лотин Америкасидаги 8 та картелни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди

17:25 / 06.12.2024