00:39 / 24.04.2017
8128

Париж марказида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Фото:RIA

Париж марказидаги Бастилия майдонида мамлакатда ўтган президентлик сайловларининг илк натижалари эълон қилингандан кейин норозилик марши бошланди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги мухбири. 

Полиция ён атрофдаги кўчаларни тўсиб қўйгани сабабли майдонга йиғилганлар майдон марказидаги устун атрофида айлана бўйлаб юришни бошлаганлар.

Сайловларга қарши оммавий намойиш Бастилия майдонида маҳаллий вақт билан 18.00да бошланиши кутилганди. Майдонда бир неча юз одам йиғилиб, файерлар ёқила бошланган.

22 апрелда шу майдонда ўтган намойишга 2 мингдан кўпроқ одам келганди. Полиция уларни кўзни ачиштирувчи газ ёрдамида тарқатиб юборганди. 

Полиция бу гал ҳам намойишчиларни тарқатиш учун махсус воситаларни қўллашига тўғри келди. Бир неча намойишчиларга қарши тўқмоқлар қўлланган. 

Top