21:43 / 25.04.2017
6867

«МЮ» «Монако»дан 50 млн еврога футболчи сотиб олмоқчи

«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Монако» яримҳимоячиси Бернарду Силвани ўз жамоасига олиб келишни истамоқда. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, «Монако» яримҳимоячиси ва Моуриньонинг агенти битта экани, трансфернинг амалга ошишига ёрдам бериши мумкин. Жамоалар ҳозирда қизғин музокаралар олиб бормоқда.

Силва «МЮ»га 42,5 миллион фунт стерлингга (50 миллион евро) тушиши мумкин. Олдинроқ, португалиялик футболчининг нархи 60-80 миллион еврога баҳоланаётганди.

22 ёшли футболчига «Бавария», «Реал» ва «Челси» жамоалари қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Монако» раҳбарлари Силва ва яна икки нафар юлдузларини ЖЧ-2018га қадар сотмоқчи эмаслигини билдириб ўтганди.

Top