Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Швейцариялик болакайдан "ҳиссиётга бой" об-ҳаво маълумоти
Швейцариянинг TVO телеканали Санкт-Галлен шаҳридаги ярмаркада импровизациялаштирилган студияни ўрнатди, бу ерда истаган одам ўзини об-ҳаво маълумотини етказувчи бошловчи сифатида синаб кўриши мумкин. Матнни ностандарт ўқиб берган Мика исмли болакай ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Унинг иштирокидаги ролик FM1Today саҳифасида тақдим этилди.
Афтидан, Мика об-ҳаво ҳақида тез ва баланд овозда гапиришга тўғри келишини кутмаган кўринади. Болакай немис тилида сўзлагани учун эса, воқеа янада "ваҳимали" тус олди.
"Лондон - булутли ва ёмғирли. Мадридда булут ва ёмғир. Санкт-Галлен - қуёшли ҳаво! Варшава... Вой! Лондон - 6 даража, Мадрид - 10 даража, Санкт-Галлен - 26 вергул ноль даража, Варшава - саккиз даража", - дея шошиб сўзлаган Мика.
Шундан кейин бола Швейцариянинг турли ҳудудларидаги ёғинлар ва ҳарорат ҳақида маълумот беради.
Кутилмаган машҳурликка қарамай, Мика синоптик бўлмоқчи эмас. У келгусида жониворлар тадқиқотчиси бўлишни ният қилган. "Мен жониворларни яхши кўраман, айниқса катта мушуклар ва йиртқич қушларни", - дейди у.
Саҳифада шунингдек бошқа болалар ва катталарнинг ҳам "об-ҳаво ҳақида берган маълумотлари" тақдим этилган.
Мавзуга оид
14:30 / 20.04.2026
Туркманистондан кириб келадиган циклон сел ва тошқинларни олиб келади
19:32 / 01.04.2026
Швейцария Марказий Осиё учун 200 млн долларлик дастурни ишга туширди
08:25 / 21.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
14:24 / 16.03.2026