Ўзбекистон | 08:49 / 25.04.2017
7496
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки вакиллари Меҳнат вазирлигига келишди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жаҳон банкининг ижтимоий тараққиёт бўйича катта мутахассислари Роберт Вробель ва Санжай Агарвал билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда Меҳнат вазирлиги вакиллари меҳмонларни Ўзбекистон Республикасининг ХМТ ва Жаҳон банки билан меҳнат соҳасида миллий ва халқаро стандартларга риоя этиш, айниқса қишлоқ хўжалигида қулай ва хавфсиз иш шароитларини яратиш, шунингдек болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг барча шаклларига йўл қўймаслик масалаларидаги конструктив ҳамкорлиги бўйича қабул қилинаётган чоралар билан батафсил таништиришди.

Алоҳида таъкидлаб ўтилишича, ХМТ ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилган ва самарали қайта алоқа механизми аҳолининг мамлакатда қонун билан ўрнатилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларини таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чоралар ҳақида хабардорлигини оширмоқда. Ўзбекистонда ХМТнинг ратификация қилинган конвенциялари меъёрлари миллий қонунчиликка имплементация қилинган, бунинг учун уларнинг реализациясини таъминловчи янги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Ўз навбатида, жаноб Р.Вробель, мамлакатда меҳнат соҳасида катта ўзгаришлар рўй бераётгани, давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида конструктив ижтимоий мулоқот ташкил этилгани, ҳамда Жаҳон банки Ўзбекистон билан янада самарали ҳамкорлик тарафдори бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди.

Мавзуга оид