Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Сурия бирлиги тарафдори
Саудия Арабистони ҳукумати Сурия бирлиги ва БМТ ХКнинг 2254 резолюциясига риоя этилиши тарафдоридир.
Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан ўтказган музокаралардан сўнг маълум қилди.
"Сурияга тўхталадиган бўлсак, биз ушбу мамлакат бирлигини сақлаб қолиш зарурлигини, мамлакатни инқироздан олиб чиқувчи сиёсий ечим топиш кераклигини муҳокама қилдик. Бу қарор Женева-1 ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2254 сонли резолюциясига асосланиши лозим", - деб қайд этган вазир.
Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони Сурия мухолифати билан ушбу мамлакат аҳолисига гуманитар ёрдамларни етказишда ҳамкорлик қилмоқда. Бундан ташқари, Саудия Сурияда кимёвий қурол қўлланилганига доир эҳтимолни текшириш тарафдори.
Ал-Жубайр, шунингдек, Сурияда "Ҳизболлоҳ"га ўрин йўқлигини айтар экан, Ар-Риёд Эроннинг минтақадаги ишларга аралашишига чек қўйишни истаётганини таъкидлаган.
Мавзуга оид
09:45
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
09:28
АҚШ ва Эрон музокараларнинг биринчи раунди якунланди. Нималар маълум?
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026