Фан-техника | 09:27 / 26.04.2017
3176
2 дақиқада ўқилади

SpaceX илк бора Америка разведкаси учун махфий сунъий йўлдошни учиради

Фото: AP Photo / SpaceX via AP

SpaceX хусусий компанияси якшанба куни АҚШ разведкаси учун махфий сунъий йўлдошни илк бор учиради. Бу ҳақда Space Flight Now портали Falcon 9 ракета-ташувчисининг сешанба куни ўтказилган синовлари якуни бўйича хабар берди.

"Ўт олдириш билан боғлиқ синов якунланди. NROL-76 миссиясини якшанба, 30 апрель куни учиришни мўлжаллаганмиз", - дея хабар берди компания Twitter’даги саҳифасида. Таъкидланишича, бу компаниянинг “миллий разведка бошқармаси учун махфий юкни” илк бора учириши бўлади.

Махфий сунъий йўлдошли ракета-ташувчининг старти якшанба куни Флорида штатининг Канаверал бурунидан АҚШ Шимолий қирғоғи вақти бўйича соат эрталабки 7-9 лар оралиғида амалга оширилади.

"NROL-76’нинг муваффақиятли парвози миллий хавфсизлик соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича юқори қийматли шартномалар учун эшик очади", - дея таъкидлайди Nasa Space Flight онлайн-нашри. Айни дамга қадар АҚШ ҳарбийлари учун парвозлар United Launch Alliance хусусий компанияси томонидан амалга оширилган.

Маълумот учун, Falcon 9’нинг ҳар бир стартидан аввал парвоздан аввалги ўт олдириш синови ўтказилади. Ўтган йилнинг сентябрида шундай тажриба давомида ракета портлаб кетгач, компания уларни фойдали юкламасиз ўтказадиган бўлди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти