Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия курдларга зарба бериш олдидан Россия ва АҚШни огоҳлантирган
Фото:RIA
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида Туркия Ироқда курд жангариларига қарши операция бошлаш олдидан ҳамкорларини, жумладан, Россия, АҚШ ва Ироқ Курдистонини бундан огоҳлантирганини айтди.
Эрдўғаннинг айтишича, Ироқ шимолидаги Синжар шаҳрида ва Сурия шимолида операциялар террорчилар йўқ қилинмагунча давом этади. Унинг таъкидлашича, Синжар Курдистон ишчи партияси жангарилари учун базага айланган.
"Биз чоралар кўришга мажбурмиз. Биз қадамлар қабул қилишимиз керак. Бу ҳақда АҚШ ва Россия билан ахборот бўлишдик ва Ироқ билан ҳам бўлишмоқдамиз. Бу Борзоний (Ироқдаги курд мухторияти раҳбари Масъуд Борзоний) огоҳлантирилган операциядир", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған.
У операция давомида пешмерга курд отрядларининг бир неча аъзоси ҳалок бўлганидан афсус билдирди. Эрдўғаннинг айтишича, Анқара бу отрядларга қарши операция ўтказмайди.
25 апрелда Туркия Сурия шимоли-шарқидаги курдлар ва Ироқ шарқидаги Курдистон ишчи партияси позицияларига зарбалар берди. Бу зарбалар оқибатида 70 га яқин одам ҳалок бўлди. Анқара аввалроқ Вашингтонни суриялик курдларга қурол-аслаҳа етказиб бергани учун бир неча маротаба танқид қилганди. АҚШ курдларни ИШИДга қарши курашдаги иттифоқдоши деб ҳисоблайди.
АҚШ давлат департаменти Туркиянинг бу зарбаларини танқид қилди ва Анқара "террорчиларга қарши умумий кураш остида" Курдистон ишчи партияси билан курашмаслиги кераклигини айтди.
Мавзуга оид
18:56
Туркияда ўлдириб кетилган Дилафрўз Чўллиеванинг жасади ватанга қайтарилди
22:09 / 10.03.2026
Қуруқликдан босқин эҳтимоли: Эрон бунга қанчалик тайёр?
20:34 / 09.03.2026
Истанбулнинг собиқ мэри Акром Имомўғлига 2430 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда
17:59 / 09.03.2026