Жаҳон | 11:30 / 27.04.2017
19062
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон мамлакатларида матбуот эркинлиги бўйича рейтинг эълон қилинди

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти дунёнинг 180 мамлакатида фаолият юритувчи ОАВлари эркинлиги ва сўз эркинлигига доир ҳисоботини эълон қилди

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон 169-ўринга (2015 йилда 166-ўрин) муносиб кўрилган. Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қирғизистон 89-ўринни эгаллаб, бу борада энг юқори натижани кўрсатиб турибди. 

Қозоғистон 157-, Тожикистон 149-ўринни эгаллаган. Россия 2015 йилдаги каби 148-ўринга жойланган бўлса, АҚШ натижаси ҳам унчалик қониқарли эмас. Америка 43-ўринга лойиқ кўрилган.

ОАВ ва сўз эркинлиги энг юқори даражада таъминланган давлатлар бешлигига Норвегия, Швеция, Финляндия, Дания ва Нидерландия киритилган.

Энг эрксиз ОАВ эса, Хитой, Сурия, Туркманистон, Эритрея ва Шимолий Кореяда деб топилган. 

Мавзуга оид