Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эльбрус чўққисига кўтарилаётган икки альпинист 4,9 минг метр баландликдан қулади
Эльбрус чўққисига кўтарилаётган икки альпинист тепаликдан қулади. Бу ҳақида Россия ФВВнинг Эльбурс тоғ қидирув-қутқарув отряди (ЭТҚҚО) оператив навбатчиси Руслан Джаппуев ТАСС агентлигига хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 06:00 атрофида Эльбруснинг шарқий томонида, денгиз сатҳидан 4,9 минг метр баландликда икки альпинист пастга қулагани ҳақида хабар келиб тушган.
Маълумотларга кўра, гуруҳ тўрт кишидан иборат бўлган.
ФВВнинг Эльбрус тоғ қидирув-қутқарув отряди раҳбари Абдуллоҳ Гуриевнинг сўзларига кўра, икки альпинист ҳам ҳалок бўлган.
"Бу россиялик туристлар гуруҳи бўлиб, улардан икки нафари ҳатто рўй берган воқеадан кейин ҳам тоғ чўққисига кўтарилишда давом этган. Ҳалок бўлганлар - тажрибали гидлар, кўпинча Эльбрусдаги альпинистларга ҳамроҳлик қилишарди. Уларнинг иккиси ҳам Нальчикда яшар эди. Альпинистларнинг қулашига тоғ ёнбағридаги очиқ муз сабаб бўлган бўлиши мумкин", - қўшимча қилди Гуриев.
Мавзуга оид
14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади
15:52 / 27.02.2025
Хитой тоғларида адашган сайёҳ тиш пастаси туфайли омон қолди
10:55 / 10.01.2025
Тоғли ҳудудларда туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 млн доллар инвестиция жалб қилинади
09:35 / 24.12.2024