15:00 / 27.04.2017
54281

Коммунал тўловларни амалга оширмаган шахслар мажбурий ундирувга тортилмоқда (Фото)

Барча қулайликлар мавжуд бўлган ҳозирги кунда уйлар жўмракларидан оқиб турган иссиқ сув кундалик ҳаётнинг бир бўлаги. Бу қулайликлар хонадонимизни бир кунга тарк этса ҳам бизга анча ноқулайликлар туғдириб, қийнаб қўяди. Лекин иссиқ сувга тўловларни вақтида тўлаш баъзи фуқароларни оғринтириб қўймоқда.

Вақтида бажарилмаган мажбуриятларни суднинг қарори орқали бажарилишини таъминлаш суд ижрочиларининг вазифаси бўлиб, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида улар тинмай ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар. 

Суд департаменти матбуот хизматининг берган маълумотларга кўра, суд ижрочиларининг Олмазор тумани бўлими иш юритувида 2017 йил давомида 31,5 мингта, яъни 13,5 млрдга яқин сўмлик ижро хужжатлари мавжуд бўлган, шундан 27.764 та яъни 10,5 млрд сўмдан ортиғи “Тошиссиққувват” фойдасига қарз ундириш тўғрисида ижро хужжатларини ташкил этади. 

Фото: Kun.uz

Шундан, 19,5 мингта, яъни 7,6 млрд сўмдан ортиқ ижро хужжатларининг ижроси таъминланган. Қолдиқдаги қарздорликларни ундириш мақсадида шу кунларда  58 та гуруҳ ташкил этилиб жами 180 нафар ходим, шундан 112 нафар суд ижрочилари ҳудудларга сафарбар қилинган ва бунинг натижасида 1,2 млрд сўм дан ортиқ маблағ “Тошиссиққувват” фойдасига ундирилди. Натижада жами 3 мингга яқин суд ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланди. 

Тадбир давомида қарздорликлар ишчи гуруҳлар томонидан нақд пул ва терминал орқали ундирилаётган бўлса, айрим ҳолатларда қарздорларнинг мол-мулкини хатлаш йўли билан ҳам амалга оширилмоқда. 

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Айни дамда Олмазор туманида тадбир давом этмоқда.

Top