Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Жорий йилнинг 25 апрель куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра Жиззах шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ўз вазифасидан озод этилди.
Жиззах шаҳар ҳокими этиб Жиззах вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Раҳмонқулов Акром Бахритдинович тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах шаҳрининг аввалги ҳокими А.Тўхтаев Тошкент шаҳри Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланди.
Мавзуга оид
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
17:50 / 03.02.2026
Янги Жиззах шаҳри қурилади
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
18:31 / 26.01.2026