Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДР бўйича йиғилиш ўтказади
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Корея ядро дастури билан боғлиқ масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Associated Press’нинг хабар қилишича, Қўшма Штатлар 28 апрель куни БМТ ХКни КХДР бўйича йиғилиш ўтказишга ва Шимолий Кореяга ядро қуролини яратиш дастури туфайли иқтисодий босимни кучайтиришга чақирди.
ХК вазирлар даражасидаги йиғилишида АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек у бу учрашувдан аввал Япония ва жанубий кореялик ҳамкасблари билан КХДР бўйича музокаралар олиб боради.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР билан жиддий ҳарбий ихтилоф рўй бериши мумкинлигини истисно этмагани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026