Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Абэ Россия-Япония ҳамкорлигини муҳокама қилишди
Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашув натижаларига кўра музокаралар сермазмун ўтгани ва икки давлатнинг ҳамкорлик қилишга интилишини кўрсатганини айтди. "Япония Россия учун муҳим, истиқболли ҳамкордир ва биз бирга ишлашга, икки томонлама муносабатларнинг ҳар қандай, ҳаттоки энг мураккаб масалаларини ҳам ўзаро ҳурмат, тенгҳуқуқлилик, ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга тайёрмиз", деб айтди Путин.
Музокаралар давомида етакчилар энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан Сахалин-Хоккайдо газ қувури ва Россиядан Японияга электр энергияси етказиб бериш учун денгиз энергокўпригини яратиш имкониятини муҳокама қилишди. Путин шунингдек Россия ёзда япониялик амалдорлар ва тадбиркорлар гуруҳининг Жанубий Курил оролларига ташрифини ташкиллаштиришини маълум қилди. У, шунингдек, учрашув вақтида оролнинг собиқ аҳолиси учун Жанубий Курилларга авиарейс йўлга қўйилишини қўшимча қилди.
Путин ва Абэ Корея яриморолидаги вазиятнинг таранглашаётганидан хавотирларини билдиришди ва олти томонлама музокараларни иложи борича тезроқ бошлашга чақиришди. Шунингдек, Шимолий Корея масаласига ҳам тўхтаб ўтилди, бироқ қандайдир аниқ чоралар муҳокама қилинмади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026