Жаҳон | 07:55 / 28.04.2017
3998
1 дақиқада ўқилади

Туркияда конституциявий референдум бўйича якуний натижалар тасдиқланди

Фото: AP

Туркиянинг олий сайлов кенгаши (ОСК) 16 апрелда мамлакатда ўтган конституциявий референдум бўйича якуний натижаларни келтирди. Референдумда 51,41 фоиз сайловчи мамлакатнинг президентлик бошқаруви тизимига ўтиши учун овоз бердилар, деб маълум қилди ОСК раҳбари Сади Гувен.

Аввалроқ мухолифат референдумнинг натижаларини бекор қилишни талаб қилиб чиққанди. Бунга эса ОСКнинг печатсиз бўлган бюллетень ва конвертларни ҳақиқий деб ҳисоблаш қарорининг ноқонунийлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Бироқ ОСК бу апелляцияни рад этган. 

"Референдумда давомат 87,45 фоизни ташкил қилди. Ислоҳотлар учун сайловчиларнинг 51,41 фоизи овоз берди, 48,59 фоизи қарши чиқди", деб айтди журналистларга Гувен. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид