Жаҳон | 20:25 / 30.04.2017
9364
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистонга 300 денгиз пиёда аскарини йўллади

Фото: Getty Images

АҚШ Ҳарбий кучлари қўмондонлиги Афғонистоннинг энг йирик Ҳилманд  провинциясига 300 га яқин денгиз пиёда аскарини йўллади. Бу ҳақида "Анадолу"да хабар берилди

Америка ҳарбийлари Ҳилманд провинциясида Афғонистон хавфсизлик кучларининг ҳарбий тайёргарлиги ва уларга керакли маслаҳатларни бериш билан шуғулланади. 

Таъкидлаш жоизки, бу - 2014 йилда НАТО минтақадаги миссиясини тугаллаганидан сўнг Америка денгиз пиёда аскарларининг афғон провинциясига биринчи марта қайтиши.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид