Жаҳон | 00:42 / 30.04.2017
7870
1 дақиқада ўқилади

Кубада Ан-26 йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Фото: Facebook/Aero Gaviota

Кубада Ан-26 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Унинг бортида 39 киши бўлган бўлиши мумкин. Ҳалокатда неча киши ҳалок бўлгани номаълумлигича қолмоқда. Ҳалокат юзасидан Куба расмий ҳукуматидан ҳеч қандай баёнотлар берилмади. 

NTN24 телеканалининг маълум қилишича, "Аэрогавиота" компаниясининг лайнери 29 апрелга ўтар кечаси Кубанинг ғарбидаги Пинар-дель-Рио вилоятида ҳалокатга учраган. Экипаж аъзоларидан бири қариндошининг айтишича, самолёт бориш қийин бўлган ҳудудга қулаган. Ички рейсни амалга ошираётган самолёт мамлакат шарқидаги Баракоа аэропортидан ҳавога кўтарилган.

Ҳозирча бошқа тафсилотлар берилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид