Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Мадримов рақибини 35 сонияда мағлуб этди
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг 75 кг вазн тоифасидаги боксчиларнинг чорак финал йўлланмасини берувчи жанглари поёнига етди. Унда рингга сўнгги бўлиб ўзбекистонлик Исроил Мадримов ва фаластинлик Абудабат Қосим кўтарилишди.
Ҳамюртимиз жанг тақдирини биринчи раунддаёқ, 35 сониядаёқ ҳал қилди. У фаластинлик спортчига имконият қолдирмади ва уни нокдаун ҳолатига туширди. Рефери ўйинни тўхтатишга қарор қилди.
Энди у чорак финалда филиппинлик Марсиал Эумирга қарши жанг олиб боради.
Ушбу жангдан сўнг рингга 91 кггача бўлган боксчилар кўтарилишади. Уни ҳамюртимиз Санжар Турсунов ва жанубий кореялик Ким Хёнгкю жуфтлиги бошлаб бермоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026