Porsche Cayenne машинаси 285 тонналик самолётни шатакка олди
Porsche компанияси Air France авиакомпанияси билан биргаликда серияли автомобиллар учун жаҳон рекордини ўрнатишга аҳд қилишди ва буни амалга ошириб, ўз номларини Гиннесс рекордлар китобига киритиб қўйишди.
Гап шундаки, стандарт комплектациядаги Porsche Cayenne кроссовери 285 тонналик самолётни шатакка ололди.
Немис компанияси матбуот-хизматида рекордни ўрнатиш учун стандарт Porsche Cayenne машинаси қўллангани маълум қилинди. Компания том маънода "буни сизнинг кроссоверингизни ҳам қила олади, бироқ баъзи эҳтиёт чораларига амал қилинган ҳолда" деб айтмоқда. Фаркоп (шатакка олиш қурилмаси) ҳам стандарт бўлган, бироқ унинг учун маҳсус маҳкамлагич тайёрланган.
Янги рекорд Париждаги Шарль-де-Голл аэропортида ўрнатилди. Шатакка олувчи сифатида 385 от кучига эга Cayenne S Diesel модели чиқди ва у 285 тонналик Airbus A380 самолётини шатакка олиб, торта олди. Худди шу трюк 570 от кучига эга Porsche Cayenne Turbo S модели билан ҳам такрорланди.
Рекорднинг ўрнатилишида иштирок этганлар самолёт ва кроссовернинг ўлчамларидаги ҳайратланарли фарқни қайд қилишди: самолётнинг узунлиги 73 метрни, автомобилники эса 4,8 метрни ташкил қилган.
Мавзуга оид
20:00 / 04.03.2018
Дунёдаги энг катта йўловчи самолётининг довул вақтида қўндирилиши видеога муҳрланди
11:12 / 18.01.2018
Назарбоевнинг қароргоҳига полициячи бошқарувидаги Porsche Cayenne келиб урилди (фото)
08:45 / 01.10.2017
A380 самолётининг парвоз вақтида двигатели қопламаси бўлакланиб кетди
00:46 / 29.08.2017