Самолёт Париждаги Руасси–Шарль де Голль аэропортидан Лос-Анжелесга рейс бажараётган бўлган.
Самолётнинг шикастланган двигатели сурати ва видеоси йўловчилар томондан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди.
Носозлик оқибатида Самолёт Канаданинг Гус Бей аэропортига қўнишга мажбур бўлган.
Airbus A380 кенг фюзеляжли икки палубали, 4 двигателли реактив самолёт бўлиб, у бортига 853 йўловчини олишга қодир ва 15,4 минг км гача масофага қўнишсиз парвозларни бажара олади.











