Янги «Кайенн» олд кўриниши ва профили жиҳатидан ўхшаб кетади. Орқа чироқлари «Панамера» руҳиятини мужассамлаштиради.
Шу билан бир вақтда, унинг ички қисми батамом ўзгартирилган. Кроссовер олд панелига йирик мультимедиа дисплейи, янги руль чамбараги, сенсорли бошқарув блоки ва узатмалар қутиси дастагида турли функцияларни бажарувчи тугмачалар ҳам ўрнатилган.
Аввал хабар қилинганидек, у янги MLB Evo платформасида барпо этилган. Айни шу шасси иккинчи авлод Audi Q7 ва Bentley Bentayga учун асос бўлган. Унинг моторлари қаторига олти ва саккиз цилиндрли двигателлар киради. Шунингдек, 700 от кучига тенг гибридли мотор ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.
Унинг расмий тақдимоти эртага 29 августда тақдим қилинади. Сентябрь ойида Франкфурт автосалонида оммага намойиш этилди.











