Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяга ишлашга жўнатмоқчи бўлган фирибгар 1 миллион доллар ишлаб олди
1979 йил Фарғона туманида туғилган Ҳаётбек Бегалиев 1999—2008 йиллар давомида Жанубий Кореяда ишлаб келиб, Шарқшунослик институтига ўқишга киради. Дастлаб моддий манфаатдорлик эвазига Жанубий Кореяга кетувчиларга тест синовларига ёрдам беради. Кейинчалик одамларни Жанубий Кореяга ишлашга жўнатиш, тестларда ёрдам бериш ва у ерда иш билан таъминлаш ваъдасини бериб улардан жами миллион доллар пул олади.
"24post.uz" нашрининг маълум қилишича, Нўъмонжон Арзиқулов ва Ойбек Жамоловлар 100 га яқин одамдан 500—4500 долларгача бўлган миқдорда пора олиб, Тошкентдаги Ҳаётбек Бегалиевга етказиб туради. Жамолов Ҳаётбек Бегалиевга 138 минг АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм миқдорда пулни етказиб беради. Алданган фуқаролар арз қила бошлайди.
Ойбек Жамолов 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Ҳаётбек Бегалиевга белгиланган тартибда жарима тайинланди ва фуқароларнинг пуллари ундириб берилди.
Мавзуга оид
09:39 / 27.01.2026
Трамп Жанубий Корея учун божларни 25 фоизгача оширишини эълон қилди
21:47 / 26.01.2026
Жанубий Корея ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиши мумкин
14:32 / 24.01.2026
Жанубий Корея биринчилардан бўлиб сунъий интеллектни тартибга солишни бошлади
19:00 / 23.01.2026