Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик кекса аёл машинаси билан шифохона ичига кириб кетди
Фото: Vesti.ru
Япониянинг Оита шаҳрида 70 ёшлар атрофидаги кекса аёл бошқарувидаги енгил автомобиль шифохонанинг кириш эшикларини бузиб, 20 метрлар ичкарига кириб кетди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Бунинг оқибатида 13 киши турли даражада жароҳат олган, аёл ҳайдовчи ҳам шулар жумласидан. Умуман, хабарларга кўра, воқеа содир бўлган вақтда шифохона биринчи қаватида 50 нафарга яқин киши бўлган.
Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Маълум бўлишича, автомобилда ҳайдовчининг имконияти чекланганини англатувчи белги бўлган.
Мавзуга оид
10:06
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00
Заҳарланган болалар ва безори “ёш бойваччалар” — ҳафта дайжести
17:52 / 28.02.2026
Фото: Сержант Ҳосилбек Эшназаров сўнгги манзилга кузатилди
07:32 / 28.02.2026