19:17 / 02.05.2017
14761

“Бунёдкор” раҳбариятида ўзгаришлар ҳам тасдиқланди

Фото: kun.uz

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, клубнинг янги президенти этиб Ўзтрансгаз АК Бошқарув раисининг ўринбосари Улуғбек Муродиллаевич Ашуров таништирилди.

Шунингдек, “Бунёдкор” ФК бош директори сифатида фаолият юритган Бобоев Бахтиёр Мелиевич ўз хоҳишига кўра, лавозимидан озод этилди. Клубга янги бош директор этиб Мурод Боқиевич Алиев тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ айнан Мурод Алиев клуб директорлигига келиши, Миржалол Қосимов эса жамоа бош мураббийи сифатида қайта иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top